Қозоғистонлик теннисчи Франциядаги турнирнинг финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 22-ракеткаси Анна Данилина Францияда ўтказилаётган Биарриц W60 турнирида финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган А.Данилина ва украиналик Валерия Страхова ярим финалда бельгиялик Мари Бенуа – Исалин Бонавантюр билан тўқнаш келди.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда Қозоғистон-Украина жуфтлиги 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Финалда А.Данилина ва В.Страхова аргентиналик Мария Лоурдес Карле ва россиялик Мария Тимофеева жуфтлиги билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар