Қозоғистонлик теннисчи Тимофей Скатов US Open саралаш босқичининг ярим финалига чиқди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Тимофей Скатов АҚШ очиқ чемпионатининг саралаш босқичини ғалаба билан бошлади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: ktf.kz

Биринчи учрашувда дунёнинг 128-ракеткаси Скатов АТP рейтингида 240-ўринни эгаллаб турган япониялик Каити Утида билан учрашди ва икки сетда ғалаба қозонди - 6:2, 6:2. Учрашув 1 соат 13 дақиқа давом этди. Кейинги босқичда Тимофей италиялик спортчи Рауль Бранкаччиога (АТП 169-ракеткаси) қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг яна бир вакили Михаил Кукушкин US Open саралаш босқичидаги дастлабки учрашувида ғалаба қозонган эди.


Сўнгги хабарлар