Қозоғистонлик Михаил Кукушкин US Open —2023 мусобақасини ғалаба билан бошлади

NEW YORK. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Михаил Кукушкин Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган АҚШ очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларида дебют саралаш учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик спортчи италиялик теннисчи Маттиа Белуччи билан учрашиб, икки сетда умумий 6:4, 7:6 ҳисобида зафар қучди. Ўйин бир соату 55 дақиқа давом этди.

Ушбу ўйин саралашнинг чорак финал босқичида бўлиб ўтди.

Кукушкин яккалик баҳсларида АТP (Профессионал теннисчилар ассоциацияси) жаҳон рейтингида 243-ўринни эгаллаб турибди, Беллуччи эса рейтингнинг 184-поғонасида. Михаил, шунингдек, яккалик баҳсларида Қозоғистоннинг учинчи ракеткасидир.

Сўнгги хабарлар