10:59, 05 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Италиядаги халқаро турнирни ғалаба билан бошлади
FORLEY. Кazinform - Шу кунларда Форли (Италия) шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақада қозоғистонлик теннисчи Денис Евсеев ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Kazinform Оlympic.kz га асосланиб хабар беради.

Мусобақа доирасида қозоғистонлик спортчи биринчи даврада Португалия вакили Гонсало Оливейра билан учрашди. Учрашув 6:4, 6:4 ҳисоблари билан якунланди.
Навбатдаги учрашувда қозоғистонлик теннисчи Ҳиндистон вакили С.К. Мукунд билан учрашади.