Қозоғистонлик теннисчи Евсеев Испаниядаги турнирнинг иккинчи даврасига йўл олди

Қозоғистонлик, дунёнинг 226-ракеткаси Денис Евсеев Валенсия (Испания) ўтказилаётган челленжер турнирининг иккинчи даврасига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Денис Евсеев
Фото: ktf.kz

Саралаш баҳсларидан сўнг асосий мусобақага қўшилган қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада жаҳон рейтингида 363-ўринда бораётган испаниялик Карлос Табернер билан учрашди.

Икки соату 20 дақиқа давом этган баҳсда Д.Евсеев 7:5, 7:6 (7:2) ҳисобида зафар қучди. У мусобақа давомида 2 та эйс амалга оширди ва 15 та брейк-пойнтдан 6 тасидан фойдаланди. К.Табернер 10 та брейк-пойнтнинг ярмини ўтказиб юбормади.

Денис Евсеев чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 114-чи, турнирнинг 7-ракеткаси, яна бир испаниялик Педро Мартинес билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги турнирнинг чорак финалига чиққан.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар