Денис Евсеев Испанияда "Валенсия"нинг асосий турнирига йўл олди

Денис Евсеев
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик, дунёнинг 226-ракеткаси Денис Евсеев Валенсияда (Испания) ўтказилган челленжер турнирининг саралаш босқичини муваффақиятли якунлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Саралаш баҳсларининг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган Д.Евсеев аввалига испаниялик Хавьер Барранкодан 6:3, 7:6 (7:5) ҳисобида устун келди.

Қозоғистонлик теннисчи саралаш баҳсларининг финалида дунёнинг 287-ракеткаси, италиялик Сальваторе Карузони 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Бир ярим соатдан ортиқ давом этган баҳсда Д.Евсеев 15 та брейк-пойнтдан 4 таси ҳамда 2 та эйсдан фойдаланди. Шу тариқа, асосий турнирга йўлланмани қўлга киритган Денис Евсеевнинг навбатдаги рақиби кейинроқ аниқланади.

"Валенсия"нинг соврин жамғармаси 118 000 еврога баҳоланган ва 26 ноябрда якунланади. Турнир ғолиби 16 020 евро ишлаб олади ва 100 рейтинг очкосига эга бўлади.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар