Қозоғистонлик теннисчи Дубайда иккинчи ғалабасини қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина Дубайда (БАА) ўтказилаётган World Tennis League жамоавий турнирининг гуруҳ баҳсларида иккинчи ғалабасини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Елена Рибакина германиялик Александр Зверев билан бирга канадалик Феликс Оже-Альяссим ва ҳиндистонлик Саня Мирза билан микст баҳсларида беллашди.

Қозоғистон-германия жуфтлиги 7:5, 3:6, 10:5 ҳисобида зафар қучди. 1 соату 23 дақиқа давом этган баҳсда улар 8 та эйс амалга ошириб, 6 та брейк-пойнтдан бирини қўллашга муваффақ бўлишди.

«Қаршиғалар» гуруҳида иштирок этаётган Е.Рибакина 23 декабр куни дунёнинг 4-ракеткаси франциялик Каролин Гарсия билан ўйнайди.

Елена илк учрашувда дунёнинг 5-ракеткаси, Беларусь вакили Арина Соболенкони мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина «Олтин одам» мукофоти билан тақдирлангани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram