Елена Рибакина «Олтин одам» мукофоти лауреати бўлди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 21-ракетаси Елена Рибакина «Олтин одам» мукофоти лауреати бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Елена Рибакина «Спортдаги йил ютуғи» унвонини қўлга киритди.

Бу йил 23 ёшли спортчи Қозоғистон тенниси тарихида биринчи марта Уимблдонда ғалаба қозонди. Шунингдек, яна иккита WТА турнирида ғолиб чиқди.

Ушбу танлов 2000 йилдан бери «Евроосиё йили одами» ташкилий қўмитаси томонидан ўтказиб келинмоқда. «Олтин одам» мукофотлари турли соҳаларда йилнинг энг яхшиларига топширилади. Уни аниқлаш учун резидентлар ўртасида сўровнома ўтказилади, экспертлар овоз беради, ташкилий қўмита таҳлил қилади, ҳакамлар ҳайъати эса энг яхшиларини танлайди.

Қозоғистонда Олга Шишигина, Илья Ильин, Александр Винокуров, Елена Хрусталева, Геннадий Головкин, Дмитрий Баландин, Фируза Шарипова, Қазбек Валиев, Зулфия Габидуллина ва бошқа спортчилар лауреат бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Дубайда дунёнинг бешинчи ракеткаси устидан ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар