Қозоғистонлик теннисчи Аргентинадаги мусобақанинг иккинчи босқичига чиқди
Дунёнинг 417-ракеткаси Дмитрий Попко Буэнос-Айресда (Аргентина) ўтказилаётган челленжер турнирининг иккинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақани саралаш баҳслари билан бошлаган қозоғистонлик теннисчи биринчи босқичда дунёнинг 366-ракеткаси бразилиялик Орландо Лусга қарши кортга чиқди.
Дастлабки партияда бразилиялик спортчи 7:5 ҳисобида зафар қучди. Бироқ иккинчи сетда Попко ҳисобни тенглаштирди - 6:4. Ҳал қилувчи учинчи сетда Попко рақибини 6:1 ҳисобида осонликча мағлуб этди.
2 соат 24 дақиқа давом этган баҳсда Дмитрий 6 та эйс амалга оширди ва 15 та брейк-пойнтдан 6 тасини фойдаланди.
Энди Попко чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 327-ракеткаси германиялик Тимо Штоддер билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонлик теннисчи Дмитрий Попко Буэнос-Айресдаги асосий турнирга ўтгани ҳақида хабар берган эдик.