07:37, 09 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Дмитрий Попко Буэнос-Айресдаги асосий турнирга ўтди
Қозоғистонлик, дунёнинг 417-ракеткаси Дмитрий Попко Буэнос-Айресда (Аргентина) ўтказилаётган челленжер турнирининг саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлади, деб хабар беради Kazinform.

Дастлаб қозоғистонлик теннисчи 2 соат 18 дақиқа давом этган баҳсда аргентиналик Алексис Гурмендини 6:4, 6:7 (1:7), 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Кейин саралаш баҳсларининг финалида яна бир корт устаси, дунё рейтингида 688-ўринни эгаллаб турган Леонардо Абоянга қарши кортга чиқди. Бу сафар у 1 соат 12 дақиқа давом этган баҳсда Л.Абоянни 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Дмитрий Попко 9-14 январь кунлари бўлиб ўтадиган асосий мусобақага йўлланма олди. Унинг навбатдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.