09:31, 22 Май 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик теннисчи АҚШдаги турнирда ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Дмитрий Попко АҚШда ўтказилган Пенсакола ITF M25 турнири ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Дунёнинг 419-ракеткаси Д.Попко мусобақа давомида барча бешта учрашувни муваффақиятли ўтказди.
Доданинг тўртинчи ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи финалда жаҳон рейтингида 923-ўринни эгаллаб турган америкалик Эйден Ким билан учрашди.
Дмитрий Попко 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақа бир ярим соатдан ортиқ давом этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Рим Мастерс турнирида чемпион бўлганини ёзган эдик.
Энди Елена Рибакина дунёнинг тўртинчи ракеткаси бўлди.
У Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтадиган «Ролан Гаррос»да иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ