Елена Рибакина Рим мастерс турнирининг чемпиони бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 6-ракеткаси Елена Рибакина Рим WТА 1000 турнири чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Финалда Е.Рибакина жаҳон рейтингида 47-ўринда бораётган украиналик Анжелина Калинина билан бош соврин учун баҳслашди.

Рақиблар бунгача бир марта тўқнаш келишган ва украиналик теннисчи ғалаба қозонган.

Бу сафар А. Калинина учрашувни дарҳол брейк билан бошлади - 2:0. Бироқ Елена ҳисобни тенглаштириб, олдинга чиқиб олди – 4:3. Кейин деярли бир соат давом этган сетни брейк билан якунлади - 6:4.

Иккинчи ўйин бошида, ҳисоб 0:1 бўлиб турганида, украиналик теннисчи мусобақани давом эттиришдан бош тортди.

Бир соату 3 дақиқа давом этган баҳсда Е.Рибакина 9 та брейк-пойнтдан 2 тасини ҳамда 3 та эйсни амалга ошрди. Рақиб 1 эйс, 1 брейк (3 брейк-пойнт) билан чекланди.

Шу тариқа, Елена Рибакина спорт карерасида биринчи марта Рим мастерс турнири чемпионига айланди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram