Қозоғистонда талабаларнинг стипендиялари 1 сентябрдан оширилади

ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Талғат Ешенқулов янги ўқув йилидаги стипендиялар миқдори ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Аустралия шетелдік студенттер санын қысқартады
Фото: unsplash

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, жорий йил 1 сентябридан бошлаб талабалар учун стипендиялар миқдори оширилади. Бакалавриат учун стипендия миқдори 52 372 тенге, магистратура учун 117 098 тенге, докторантура учун 262 500 тенгени ташкил этади.

“Яъни, бакалавриат босқичида стипендиялар миқдори 2020 йилга нисбатан 2 баробар, магистратура ва докторантурада эса 1,75 бараварга ошади”, — деди Талғат Ешенқулов Ҳукумат йиғилишида.

Бундан ташқари, у инфратузилма лойиҳалари бўйича фаол иш олиб борилаётганини маълум қилди.

“Бугунги кунда ётоқхоналарда ўрин етишмовчилиги 2019 йилдаги 82 минг 500 ўриндан 2024 йилда 14 минг 873 ўринга камайди. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, алоҳида таълимга муҳтож болалар учун ётоқхонадан жой ажратиш бўйича давлат хизмати проактив форматда кўрсатилмоқда”, - деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, у сўнгги 5 йил ичида Қозоғистонда таълим грантлари сони 1,4 баробарга ошганини қўшимча қилди. 2024-2025 ўқув йили учун 93 116 та грант (бакалавриат – 77 084, магистратура – 13 113, докторантура – 2 919) ажратилган.

Сўнгги хабарлар