Қозоғистонлик талабалар Эстония университетларида амалиёт ўтайди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонлик талабалар Эстония олий ўқув юртларида амалиёт ўтайди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.

студент
Фото: Туризм және спорт министрлігі

“Эстонияда асосий 6 та давлат университетлари мавжуд. Лекин улар сифат ва тадқиқот салоҳияти жиҳатидан жуда кучли. Бугун биз биринчи марта вазирлигимиз ва Эстония Фан ва таълим вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳукуматлараро битим имзолаяпмиз. Айни дамда махсус ташкил этилган анжуман доирасида 6 та меморандум имзоланди. Ушбу меморандумлар туфайли талабалар алмашинуви ва академик ҳаракатчанлик амалга оширилади. Улардан энг муҳими Тарту университети ва Таллин технология университети билан стажировка бўйича ҳамкор сифатида тузилган шартномалардир”, — деди у Ақорда ОАВнинг саволига жавобан.

У Қозоғистоннинг ўрта таълим соҳасида ҳам Эстониядан ўрганадиган нарсаси борлигини таъкидлади.

“Маълумки, Эстония анъанавий тарзда PISA халқаро қиёсий тадқиқотлар бўйича ТОП-5, ТОП-3га киради. Шу боис бугун ушбу соҳанинг энг яхши мутахассислари келиб, бир неча семинарлар ўтказдилар. Бундан ташқари, сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳасида бир қанча махсус келишувлар имзоланди. Эстония электрон хизматлар, электрон ҳукумат ва сунъий интеллект соҳаларида кучли мавқега эга”, - деди вазир.

Сўнгги хабарлар