Қозоғистонлик сузувчилар Грецияда саккизта медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Афинада (Греция) ўтказилган халқаро турнирда саккизта медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Адилбек Мусин (100 метрга баттерфляй усулида) ва Ксения Игнатова (100 ва 200 метрга чалқанча сузиш) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Мусин 50 метрга баттерфляй усулида сузишда ҳам иккинчи бўлди. Кумуш медални, шунингдек, Айбат Мирзамуратов (100 метрга брасс усулида сузиш) ва Аделаида Пчелинцева (50 метрга брасс усулида сузиш) эгаллади.
Максим Сказобцов (100 метрга баттерфляй усулида) ва Айбат Мирзамуратов (50 метрга брасс усулида сузиш) учинчи бўлди.
Аввалроқ қозоғистонлик спортчи бадиий сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичининг бронза медали совриндори бўлгани ҳақида хабар берилганди.