09:29, 18 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчилар Белградда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади
NUR-SULTAN. Кazinform – 18 март куни Белградда (Сербия) енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатига старт берилади. Оlympic.kz Қозоғистон терма жамоаси вакилларининг чиқишлари тақвимини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform.

Жаҳон кубогида Қозоғистон 3 нафар спортчи билан иштирок этади. Давид Ефремов 60 метрга тўсиқлар оша югуришда, Михаил Литвин 400 метрга, Надежда Дубовицкая баландликка сакрашда иштирок этади.
18 март
16:00 - 400 метр (эркаклар), саралаш;⠀
00:10 - 400 метр, (эркаклар), ярим финал.
⠀ 19 март
16:00 - баландликка сакраш (аёллар), финал;
01:10 – 400 метр (эркаклар) , финал.⠀
20-март⠀
15:05 - 60 метрга тўсиқлар оша югуриш (эркаклар), саралаш;
⠀ 22:05 - 60 метрга тўсиқлар оша югуриш (эркаклар), ярим финал.⠀
00:30 - 60 метрга тўсиқлар оша югуриш (эркаклар), финал.