08:26, 03 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчи жиу-жицу ва грэпплинг бўйича 11 карра жаҳон чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик 17 ёшли спортчи Жибек Қулимбетова жиу-жицу ва грэпплинг бўйича 11 карра жаҳон чемпиони бўлди.
Спортчининг ўзи Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилганидек, у Грециянинг Ираклион шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон мусобақасида Ju jitsu newaza бўйича энг яхши натижани қайд этди.
Ушбу чемпионатда дунёнинг 56 давлатидан 2031 нафар спортчи иштирок этиб, куч синашди.
Жибек Греция, Исроил, Франция, БАА ва Мўғулистондан келган кучли рақибларини мағлуб этиб, ўз вазнида тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.
Шу тариқа, Жибек 17 ёшида жиу-жицу ва грэпплинг бўйича 11 карра жаҳон чемпиони бўлди.