Қозоғистонлик спортчи жиу-житсу бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлди

ALMATY. Kazinform - 14 ёшли қозоғистонлик Жибек Кулимбетова БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида жиу-житсу (нон-ваза) бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

У 44 килограммгача вазн тоифасида иштирок этди. Унинг рақиблари БAA, Россия ва Таиланд вакиллари эди. Барча жанглар бўғишусули билан муддатидан олдин якунланди.

«Бугун Aбу-Дабида Қозоғистон мадҳияси янгради ва мамлакатимиз байроғи кўтарилди. Тўртта жанг ўтказдим ва бўғиш усули билан ғалаба қозондим... Биринчи рақиб БAA, иккинчиси Таиланд, учинчиси БAA, тўртинчиси эса Россия Федерацияси вакиллари эди. Дўстлар, яхши сўзларингиз учун раҳмат, сизнинг қўллаб-қувватлашингиз туфайли чемпионликни қўлга киритдим», - деб ёзди ёш чемпион Instagramдаги саҳифасида.

Qazaqstan Top Team академияси филиали Сагадат Нурмагамбетов номидаги «Sagadat Batyr – QTT» клуби тарбияланувчиси ҳам ўзининг кумири, мураббий Нурсултон Оринбасаровга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Ёш чемпион энди 14 ноябр куни Aбу-Дабида бошланадиган «Abu-Dhabi World Jiu-Jitsu Championship-2021» турнири ҳамда Москвадаги грэпплинг мусобақасида иштирок этишни режалаштирган.

Бундан олдин Жибек Қулимбетова 2018 ва 2019 йилларда икки карра жаҳон чемпиони бўлганди.



Эслатиб ўтамиз, чемпионатда 30 дан ортиқ давлатдан 14 ва ундан катта ёшдаги спортчилар иштирок этмоқда. Қозоғистонлик Жибек Кулимбетовадан ташқари яна бир қанча спортчилар совриндор бўлди: Нурай Алтинбек - олтин (40 кг гача), Раимбек Ержан – бронза (50 кг гача), Дарина Жумаш – кумуш (57 кг гача), Aйнур Байғожа - кумуш (70 кг гача), Серикжан Мағаз- кумуш (94 кг гача) медалларини қўлга киритдилар.


Муаллиф: Еламан Турисбеков


Сўнгги хабарлар