Қозоғистонлик спортчи Токиодаги Паралимпиадада олтин медални қўлга киритди

None
None
TOKYO. Kazinform – Давид Дегтярев пауэрлифтинг бўйича 54 кг вазн тоифасида 174 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

Бу вазн тоифасида франциялик Бурлон Аксель (165 кг) кумуш, грециялик Бакочристос Димитриосга (165 кг) броза медали насиб этди.

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси Паралимпия ўйинларида биринчи совринни қўлга киритди.

Давид Дегтярев 1996 йилда Ақмола вилоятининг Атбасар шаҳрида туғилган. Давид 2016 йилдан буён пара пауэрлифтингда билан шуғулланади. Шахсий мураббийи- Колесников Юрий Николаевич. 2021 йил Тбилисида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида у 185 кг оғирликни кўтариб, Осиё рекордчиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондан 26 нафар паралимпиячи спортнинг 7 тури бўйича мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Паралимпия ўйинлари Токиода 2021 йил 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар