Қозоғистонлик спортчи парабиатлон бўйича Жаҳон кубогининг бронза медали соҳибига айланди

Куни кеча жаҳон чемпионатининг биринчи босқичида қозоғистонлик спортчи Александр Герлиц парабиатлон бўйича 12,5 км масофани 43 дақиқа 59 сонияда босиб ўтиб, бронза медалини қўлга киритди.
Пойгада канадалик спортчи Арендз Марк бу масофани 39 дақиқа 20 сонияда босиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринни 41,22 натижа билан украиналик спортчи Григорий Вовчунский эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, парачанғи ва парабиатлондан бўйича Жаҳон кубоги уч босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич Финляндиянинг Вуокатти шаҳрида 7-19 декабр кунлари бўлиб ўтмоқда.
Иккинчи босқич АҚШда, учинчи босқич эса Японияда ўтказилиши режалаштирилган.
Жаҳон чемпионати босқичлари натижаларига кўра, энг яхши спортчилар 2026 йилда бўлиб ўтадиган Қишки Паралимпия ўйинларига йўлланма олади.