Қозоғистонлик сенаторлар давлат бошқаруви даражалари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш тўғрисидаги ҳужжатни кўриб чиқадилар

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати Бюроси аъзолари палатанинг 2021 йил 11 ноябрга белгиланган мажлиси кун тартибини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Сенат депутатлари навбатдаги йиғилишда Қозоғистон Республикаси Президентининг «Қозоғистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимига сайлов тўғрисида»ги тавсияларини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

«Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2004 йил 22 декабрдаги «Бойқўнғир» космодромида «Байтерек» космик ракета комплексини ташкил этиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинади.

Сенатнинг бўлажак мажлиси кун тартибига «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат бошқаруви органлари даражалари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга киритилди.

Қонун лойиҳаси давлат органларининг мустақиллиги ва жавобгарлигини оширади. У қабул қилингандан сўнг бир қатор вазирликларга қўшимча функциялар берилади.

Бюро аъзолари Конституциявий қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқ-тартибот органлари қўмитасига Мажилисдан келиб тушган «Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам киритди.

Сўнгги хабарлар