Қозоғистонлик паратаэквондочилар Кореяда ўтказилган очиқ чемпионатда ғолибликни қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Паратаэквондо бўйича G4 очиқ рейтинг чемпионатида қозоғистонликлар иккита олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

паратаэквондочилар
Фото: Sports.kz

Хотин-қизлар ўртасида 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида Камиля Досмалова олтин медални қўлга киритди. “Кумуш” мексикалик спортчига, “бронза” эса икки нафар ўзбекистонлик спортчига насиб этди. Шунингдек, 65 килограмм вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган қозоғистонлик Марьям Салимгереева бронза медалига сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида 80 килограммгача бўлган вазн тоифасида қозоғистонлик Жанболат Қазиев Корея, Бразилия ва Мексика спортчилари устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. 80 килограммдан ортиқ вазн тоифасида қозоғистонлик Алишер Гариполлаев мусобақанинг бронза медали соҳибига айланди.

5 июль куни Жанубий Кореянинг Чхунчхон шаҳрида паратаэквондо бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтди. Мусобақада 28 давлатдан 100 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Сўнгги хабарлар