Қозоғистонлик парадзюдочи халқаро турнирнинг кумуш медали соҳибига айланди

Вилоят ногиронлар спорти мактаби вакили Даяна Федосова IBSA Judo Tokyo Grand-Prix 2023 турнирида кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

парадзюдочи
Фото: Қарағанди вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

- Темиртаулик парадзюдочи оғирлиги 57 килограммгача бўлган кўзи ожиз спортчилар ўртасида чиқиш қилди. Халқаро турнирнинг финал баҳсида Даяна ўзбекистонлик Қусомхон Хўжаевага имкониятни бой берди”, - деб хабар берди Қарағанди вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси.

Бир йил олдин Федосова Бокудаги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган эди.

2023 йилда парадзюдочи Астана шаҳридаги Осиё чемпионатида олтин, Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Сўнгги хабарлар