Қозоғистонлик парачанғичи Ербол Хамитов жаҳон чемпионатидаги учинчи медалини қўлга киритди

ASTANА. Kazinform – Ербол Хамитов парабиатлон бўйича 12,5 метрга 41:37,9 натижа билан жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform.
None

Америкалик спортчи Арон Пайк 41:26,8 натижа билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, германиялик спортчи Скот Минах 41:32,9 натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.

Бунгача Ербол Хамитов парабиатлонда 7,5 метр масофада бронза, спринт баҳсларида эса олтин медални қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, 21-29 январ кунлари Швециянинг Эстерсунд шаҳрида парачанғи ва парабиатлон бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада 18 давлатдан 102 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар