Қозоғистонлик олимларнинг онкологияда бия сутидан фойдаланиш бўйича тадқиқоти патентланди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти маъмуриятининг Тиббиёт маркази касалхонаси шифокор-олимлари Татаристоннинг Қозон университети билан биргаликда онкологияда бия сутидан фойдаланиш бўйича инновацион патент олди. Бу ҳақда ҚР Президенти маъмуриятининг Тиббиёт маркази касалхонаси бош гастроэнтерологи Бақитжан Бимбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бия сутининг терапевтик-парҳезлик, профилактика ва реабилитация хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланамиз. Яна бир соҳа онкологик касалликлар билан боғлиқ. Менинг онколог-докторантим кўкрак бези саратонига қарши кимётерапияда пастеризацияланган бия сути кукунидан фойдаланиш бўйича тадқиқот олиб боряпти. Бия сути билан ва сутсиз кимётерапия бўйича илмий иш олиб бордик. Таққослайдиган бўлсак, бия сути билан ўтказилган тадқиқот яхши натижаларни кўрсатди», - деди гастроэнтеролог Бақитжан Бимбетов.

Унинг сўзларига кўра, беморлар бия сути билан кимётерапияни осонроқ қабул қилган. Беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланди, анемия кўринишидаги ножўя таъсирларнинг лаборатория кўрсаткичи ижобий томонга ўзгарди. Ва баъзи беморларда камқонлик ҳам кузатилмади.

«Даволаниш самарадорлиги бўйича натижалар ишлаб чиқиляпти. Статистик ишлов бериш амалга оширилади. Ҳозирча қайси гуруҳ яхшироқ ва қайси гуруҳ самарасиз эканлигини аниқ айта олмаймиз. Бироқ, бия сути кукуни ёрдамида кимётерапия ўтказиш ижобий натижа берди. Уни ўлчаш ҳам жуда қулай.Татаристонлик олимлар билан биргаликда натижага эришдик ва патент олдик. Бу биргаликдаги иш», - деди Б. Бимбетов.

Статистик тадқиқотлар тугаллангач, ушбу мавзу бўйича диссертация ҳимоя қилинади. Бугунги кунга қадар ушбу мавзу бўйича 9 та мақола чоп этилган бўлиб, энг сўнггиси олимлар томонидан бия сутидан кимётерапияда фойдаланиш бўйича тадқиқотдир.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram