Қозоғистонлик олимлар қозоқ имо-ишораларини таниб олиш тизимини ихтиро қилди

Сайтда эълон қилинган маъумотларга кўра, лойиҳа туфайли қозоқ тилида ишора алифбосини яратиш мумкин бўлади. Ихтирочилар тизимни такомиллаштириш учун «Фан жамғармаси»дан грант олишдан манфаатдор.
Сунъий интеллектга асосланган илмий ишнинг афзаллиги шундаки, у қозоқ имо-ишора тилига мослаштирилган.
«У имо-ишора тилида ифодаланган сўзларни матнга айлантиради. Кейинчалик, биз ушбу матнни жумлага айлантирамиз. Энди биз 3D аватар яратиш жараёнидамиз. Ўрганилган моделларимизни 3D аватарига киритиш орқали биз табиий тилдаги нутқни имо-ишора тилига айлантирамиз», - дейди Л.Гумилев номидаги давлат университетининг сунъий интеллект технологияси кафедраси катта ўқитувчиси Нурзада Амангелди.
Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳа ўзига хосдир. Нурзада Амангелди жаҳон рейтингидаги журналларда 3 та мақола чоп этиб, ўзининг ноёблигини исботлади.
Ихтирочининг айтишича, алоҳида эҳтиёжли инсонлар учун давлат муассасалари, таълим ва тиббиёт муассасаларида хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун лойиҳани тижоратлаштириш зарур. Эндиликда олим «Фан жамғармаси»дан грант олиш ниятида.