11:47, 18 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик ММА устаси Сергей Морозов учинчи бор UFCда ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform – қозоғистонлик спортчи Сергей Морозов (18-5) Лас-Вегасда аралаш яккакураш бўйича UFC Fight Night 216 турнирида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Морозов америкалик Жорни Ньюсон билан тўқнаш келди (10-3). Энг енгил вазндаги ушбу баҳс уч раундга ҳисобланган ва қозоғистонлик спортчи ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган.
Шу тариқа, у ММАдаги профессионал фаолиятидаги 12-ғалабасини қўлга киритди. Жорни Ньюсон эса 4-марта мағлуб бўлди. UFC доирасидаги жангга келсак, бу Морозовнинг промоушдаги учинчи ғалабаси (иккита мағлубият), Ньюсоннинг учинчи мағлубияти (ҳозирча у фақат бир марта ғалаба қозонган. Яна бир жанг бекор қилинган ҳисобланади).
Муаллиф: Айжан Серикжаныизи