Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари қишки таътилда неча кун дам олади

ASTANA. Kazinform - Иккинчи чоракнинг охири яқинлашмоқда. Қозоғистон мактабларида қишки таътил 10 календарь кун – 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 8 январгача давом этади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

зима каникулы дети
Фото: freepik.com

Вазирликнинг тушунтиришича, мактаб ўқувчиларининг қишки таътилда самарали ва хавфсиз хулқ-атвори ҳамда шахсий ривожланиши учун «Біртұтас тәрбие» дастури доирасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Мактаб фаолияти режалари ўқув, спорт, маданий ва ижодий тадбирларни ўз ичига олади:

  • «Оқуға құштар мектеп» лойиҳасини амалга ошириш доирасида – «Қыста кітап оқимыз, жадымызға тоқимыз» мактаб ичидаги тадбир;
  • театр фестиваллари ва спектакллари;
  • Янги йил безакларини ясаш бўйича маҳорат дарслари;
  • хавфсизлик дарслари;
  • музейлар, илмий марказлар ва тарихий обидаларга ўқув экскурсиялари;
  • спорт ўйинлари, конькида учиш, чанғи учиш;
  • хайрия тадбирлари ва бошқалар.
Сўнгги хабарлар