Қозоғистонлик ўқувчи ментал арифметика бўйича халқаро олимпиадада суперчемпион бўлди

AQTAÝ. Kazinform – Ақтау шаҳридаги NIS ўқувчиси Асия Қобилашова WAMAS-2023 халқаро олимпиадасида ментал арифметика бўйича ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform.
None

«Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган ёш арифметикачилар мусобақасида Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Руминия, Саудия Арабистони, Сурия, Ливан, Жазоир, Озарбайжон, Болгария, Иордания, Ироқ, Миср, Молдова, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан 400 нафар иқтидорли бола ўз кучини синаб кўрди. Чемпионлар ва суперчемпионларга 100-300 доллар миқдорида молиявий мукофотлар топширилди», – деди интеллектуал мактаб матбуот хизмати.

«WAMAS» олимпиадаси 5 йилдан бери ўтказиб келиняпти. Бу йилги танлов Анталия шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Қозоғистон ва Евроосиё давлатлари дўстлик ва маданият уюшмаси» ҳамкорлигида ташкил этилди.


Сўнгги хабарлар