Қозоғистонлик икки ёш теннисчи дунёнинг кучли 100 талигига кирди

Халқаро теннис федерацияси (ITF) ўсмирлар ўртасидаги янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Теннис
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Амир Омарханов ва Асилжан Аристанбекова дунёнинг кучли 100 талигига кирди.

Жанубий Кореяда ўтказилган ITF Juniors J300 турнирида ғолибликни қўлга киритган А.Омарханов 100-ўринга кўтарилиб, ушбу ўринни эгаллаб турибди.

Асилжан Аристанбекова 101 дан 88 га кўтарилди.

Шунингдек, Айя Нупбай 195 дан 159 га чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ёш теннисчи Жанубий Кореядаги мусобақада ғолиб чиққани ҳақида ёзган эдик.

 

Сўнгги хабарлар