Қозоғистонлик икки боксчи бугун Олимпиада ярим финалига чиқиш учун рингга кўтарилади

TOKYO. Kazinform - Бугун қозоғистонлик боксчилар Сакен Бибосинов ва Зокир Сафиуллин Токиодаги Олимпиада ўйинларида чорак финал жангларини ўтказишади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Бибосинов 1/4 финалда 52 килограмм вазн тоифасида испаниялик Габриэл Эскобар Маскунано билан учрашади. Жанг Нур-Султан вақти билан 14:48 да бошланади. Сафиуллин мусобақанинг айни босқичида австралиялик боксчи Харри Гарсайдга қарши жанг ўтказади. Жанг 15:35 да бошланади. Иккала жангни ҳам «Qazaqstan» телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Фото муаллифи: Владислав Семенов, Қозоғистон Республикаси МОҚ

Сўнгги хабарлар