22:49, 06 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик гимнастикачилар кумуш медаль соҳиби бўлди
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган Осиё ўйинларида бадиий гимнастика бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси финалда иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистон терма жамоаси 317,100 балл тўплаб, кумуш медални қўлга киритди.
Олтин соврин 324,800 балл тўплаган ўзбекистонлик спортчиларга насиб этди.
Хитой терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди.
Қозоғистон терма жамоаси номидан Елжана Таниева, Милана Парфилова ва Эрика Жайлауова чиқиш қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси шу кунгача 68 медаль тўплади, унинг 18 таси кумуш.