Қозоғистонлик файтер UFC билан шартнома имзолади

ASTANА. Кazinform - 26 ёшли қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Бекзат Алмахан енгил вазнда UFC лигасида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда UFC вакиллари Instagramдаги underdogkz саҳифасида расман маълум қилишди.

Файтер
Фото: underdogkz

“Бекзат OCTAGON лигасида жуда қизиқарли жангларни ўтказди ва ММА оламининг энг кучли жангчиларидан бирига айланди. У жуда кучли рақибларини мағлуб этди ва OCTAGON тарихидаги энг иқтидорли спортчи сифатида эътироф этилди.

Кейинги 9 ой ичида биз OCTAGON да иштирок этган иккинчи файтер билан шартнома имзоладик ва бундан хурсандмиз. Шундай экан, OCTAGON Марказий Осиё жангчилари учун жаҳон лигасига чиқиш учун ажралмас платформага айланди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бекзат OCTAGON лигасидаги барча жангларида нокаут эвазига ғалаба қозонган спортчи ҳисобланади. У ММАда 17 та жанг ўтказган ва улардан фақат биттасида мағлуб бўлган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от UNDERDOG™ sports🇰🇿 (@underdogkz)

Сўнгги хабарлар