11:08, 23 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик Европада энг яхши ёш теннисчиси деб топилди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Занғар Нурланули Европа теннис ассоциацияси (Tennis Europe Tour) томонидан «Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси» унвонига сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, 14 ёшли Занғар йилни Европанинг энг кучли 10 нафар теннисчиси қаторида якунлади.
Жорий йилда З.Нурланули яккалик ва жуфтлик баҳсларида икки маротаба мусобақа ғолиби бўлди. Қолаверса, Франциядаги нуфузли турнирнинг финалига қадар етиб борди.
«Ушбу мукофотни олганимдан жуда хурсандман. Йил давомида яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдим ва ҳар бир ўйинда бор кучимни солдим. Мураббийларимга ва Қозоғистон теннис федерациясига катта ёрдам учун миннатдорчилик билдираман. Келгуси йил ўсмирлар ўртасидаги ITF турнирларида иштирок этишим керак. У ерда ҳам яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламан»
, - дейди Занғар Нурланули.
Ўтган йили бу тоифада яна бир қозоғистонлик Зара Даркен энг яхши бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина «Олтин одам» мукофоти билан тақдирлангани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ