Қозоғистонлик ёш раққосалар халқаро танловнинг бош совринини қўлга киритди

ATYRAU. Kazinform - Атираулик ёш раққосалар халқаро танловнинг бош совринини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Атирауда Н.Тлендиев номидаги кичик санъат академияси мавжуд бўлиб, унда ўқувчилар санъат йўналиши бўйича тайёрланади. Бу ерда 25 йил аввал «Айжан қиз» рақс ансамбли ташкил этилган.

«Ушбу ансамблга хореограф Айжан Артиқалиева раҳбарлик қилади. Хореограф Сауле Жаскеленова рақсдан дарс беради. Ансамбль жорий йилнинг 31 октябр – 6 ноябр кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган «Dance Format» халқаро танловида иштирок этди.

Ёш раққосларимиз ушбу танловда иккита номинация бўйича бош совринни қўлга киритди», – дейди академия директори Долорес Таскарина.

Унинг сўзларига кўра, ансамбл аъзолари танлов давомида турк ва россиялик таниқли раққосалардан маҳорат сабоқлари олган. Анталиядаги рақс мактабларида тематик алмашинувлар ва рақс баттлида қатнашган.


Сўнгги хабарлар