10:07, 20 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик енгил атлетикачи Белградда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Надежда Дубовицкая Сербиянинг Белград шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотларда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

У баландликка сакрашда иштирок этди. Мусобақа натижаларига кўра, Надежда 1 метр 98 сантиметр натижани кўрсатди. Натижада у бронза медалини қўлга киритди.
Ушбу мусобақада олтин медални украиналик Ярослава Магучих қўлга киритди. Иккинчи ўринни австралиялик Элеанора Паттерсон эгаллади.
Бу ютуқ қозоғистонлик мутахассислар томонидан тарихий медал сифатида баҳоланмоқда. Шундай қилиб, Надежда Дубовицкая мамлакатда юқори натижаларга эришган спортчи сифатида ажралиб туради.
Муаллиф: Адилжон Умбет