Қозоғистонлик Елена Рибакина Майами мастерс турнирининг тўртинчи босқичига чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 7-ракеткаси Елена Рибакина АҚШда ўтказилаётган Майами WТА 1000 турнирининг тўртинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик спортчи учинчи босқичда дунёнинг собиқ 2-ракеткаси, айни дамда дунё рейтингида 29-ўринни эгаллаб турган испаниялик Паула Бадосага қарши ўз маҳоратини намойиш этди.

Е.Рибакина Индиан-Уэллс мастерс мусобақасида П.Бадосадан 6:3, 7:5 ҳисобида устун келди ва ғолиб бўлган эди.

Бу сафар биринчи сетда рақиблар дастлаб дубл-брейк алмашишди. Ҳисоб 3:3 бўлганида Бадоса навбатдаги брейкни амалга ошириб, олдинга чиқиб олди. Кейин эса сетни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:3.

Иккинчи сетда П.Бадоса брейк билан олдинга ўтди - 4:2. Бироқ, Елена ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди - 4:4. Ҳисоб 5:4 бўлиб, Рибакина тўп узатганида испаниялик теннисчи матчболни фойдалана олмади. Шундан сўнг Елена кетма-кет учта геймда ғалаба қозонди - 7:5.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда ҳисоб 3:3 бўлиб турганида қозоғистонлик спортчи брейкдан фойдаланишга муваффақ бўлди. Ниҳоят, у учрашувни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:3.

Икки ярим соатдан ортиқ давом этган шиддатли беллашувда Е.Рибакина 12 та эйс амалга оширди ва 15 та брейк-пойнтдан 6 тасини фойдаланди. Рақиб 4 эйс, 5 брейк (15 брейк) билан ажралиб турди.

Шундай қилиб, Елена кетма-кет ўнинчи ғалабасини қўлга киритди.

Соврин жамғармаси 8,8 миллион АҚШ долларига баҳоланган мастерс турнирининг чорак финалига Е.Рибакина 39-ўринни эгаллаган бельгиялик Элиза Мертенс ёки 41-ўринни эгаллаб турган хорватиялик Петра Мартич билан баҳслашади.

Ўтган йили Е.Рибакина мазкур мусобақада учинчи босқичга қадар етиб борган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Майами мастерс турнирининг учинчи босқичига чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram