Қозоғистонлик Елена Рибакина Майами мастерс турнирининг учинчи босқичига чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 7-ракеткаси Елена Рибакина Майами WТА 1000 турнирининг учинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мастерс турнирининг 10-ракеткаси сифатида қайд этилган Е.Рибакина учрашувни иккинчи даврадан бошлаб, дунё рейтингида 64-ўринни эгаллаб турган россиялик Анна Калинскаяга қарши ўз маҳоратини намойиш этди.

Рақиблар бунгача 2019 йилда Плейфорд (Австралия) финалида тўқнаш келишган ва унда А. Калинская ғалаба қозонган – 6:4, 6:4.

Биринчи сетда россиялик спортчи брейк билан олдинга чиқиб олди. Бироқ Е.Рибакина һисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди - 5:5. Кейин эса сетни навбатдаги брейк билан якунлади - 7:5.

Иккинчи сетда қозоғистонлик теннисчи брейк билан олдинга чиқиб олди – 3:1. Бироқ ҳисоб 2:4 бўлганида Калинская кетма-кет тўртта геймда ғалаба қозонди - 6:4.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда Е.Рибакина брейкга эришди ва ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди. Калинская ортда қолмаган бўлса-да, Елена яна брейкга эришди - 5:3. Кейин тўпни ўйинга узатганида ҳам ўз имкониятини қўлдан бой бермади - 6:3.

Икки соату 14 дақиқа давом этган баҳсда Е.Рибакина 14 та эйс амалга оширди ва 13 та брейк-пойнтдан бештасини ишлатди. А. Калинская 1 эйс, 4 брейк (6 брейк) билан ажралиб турди.

Учинчи босқичда Елена Рибакина дунё рейтингида 29-ўринда бораётган испаниялик Паула Бадоса билан учрашади. У иккинчи босқичда қарийб уч соат давом этган баҳсда 114-ўриндаги германиялик Лаура Зигемундни 7:6 (7:2), 4:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Индиан Уэллс мастерс турнирида Е.Рибакина П.Бадосадан 6:3, 7:5 ҳисобида устун келди.

Майами мастерс турнирининг жуфтлик баҳсларини қозоғистонлик теннисчилар ғалаба билан бошлади.

Фото: ҚТФ

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram