Қозоғистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатига йўл олишди
ASTANA. Kazinform - Дзюдо бўйича Қозоғистон терма жамоаси Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига жўнаб кетди.

Ушбу турнирда таниқли полвонлар Елдос Сметов, Ғусман Қирғизбаев, Абиба Абужақиновалар иштирок этмайди. Мураббийлар топшириғига кўра, бўлажак мусобақаларга пухта ҳозирлик кўрмоқда.
Қитъа миқёсидаги турнир 25-28 апрель кунлари бўлиб ўтади. Унда 17 нафар татами устаси мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Нуфузли мусобақада 30 та давлатдан 300 нафар дзюдочи иштирок этиши режалаштирилган.
Миллий терма жамоа азолари Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида Астана шаҳрида йиғин ўтказди.
Эркаклар жамоасидан Нурадил Алжан (60 кг), Шерзод Давлатов (60 кг), Ержан Еренқаийпов (66 кг), Есет Қуанов (73 кг), Мади Амангелди (81 кг), Азат Кумисбай (81 кг), Ермахан Ануарбеков (90 кг), Максим Мейирлан (90 кг) ва Ерасил Қажибаев (100 кг дан юқори) иштирок этади.
Хотин-қизлар терма жамоасидан Ғалия Тинбаева (48 кг) ва Диана Буркеева (48 кг), Толғанай Абеуова (52 кг), Бақит Қусақбаева (57 кг), Эсмигул Куюлова (63 кг), Кристина Сотникова (70 кг), Назгул Маратова (78 кг дан юқори), Ақерке Рамазановалар (78 кг дан юқори) каби курашчилар баҳслашади.