Қозоғистонлик дзюдочи Португалиядаги Гран-при турнирининг бронза медали соҳибига айланди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик дзюдочи Абиба Абужақинова Португалияда бўлиб ўтаётган жаҳон Гран-при турнирининг бронза медалини қўлга киритди.

Абиба Абужақинова
Фото: Kazinform

Халқаро турнирда 48 килограмм вазн тоифасида жанг ўтказган бўлса, спортчимиз финалда туркиялик Сила Ерсинга имкониятни бой бериб қўйди.

Турнир давомида у 5 та учрашув ўтказиб, 4 тасида ғалаба қозонган. Саралаш босқичида у Эмбер Гершес (Нидерландия) ва Лаура Эспадинха (Франция) устидан ғалаба қозонди.

Чорак финалда япониялик Кано Миякига имкониятни бой берди. Кейинги баҳсда бельгиялик Лоис Петитни мағлуб этиб, ўсмирлар ўртасидаги финалга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, Португалиянинг Одивелаш шаҳрида старт олган Гран-при мусобақаси - дзюдо бўйича 2024 йилги мавсумнинг биринчи расмий рейтинг мусобақаси ҳисобланади. Унда 90 мамлакатдан 624 нафар дзюдочи иштирок этмоқда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от KAZ JUDO TEAM (@kaz_judoteam)

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар