Қозоғистонлик джиу-джитсу усталари Хорватиядаги турнирда 4 та медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик джиу-джитсу усталари Самат Айтпанбет, Қазибек Тажибай ва Чингиз Абилқат AJP Tour Europe Youth – GI очиқ Европа чемпионатида тўртта медални қўлга киритди. Энг муҳим мусобақа Хорватиянинг Сплит шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Танловда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан жамоалар иштирок этди. Қозоғистон шарафини армия генерали Сағадат Нурмағамбетов номидаги клубнинг уч нафар спортчиси ҳимоя қилди. 8 ёшли Қазибек Тажибай биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 12 ёшли Чингиз Абилқат ва 24 ёшли Самат Айтпанбет «бронза» медалига сазовор бўлди.

Қолаверса, Самат Испания терма жамоаси сафида легионер сифатида мусобақага кириб, уларга жаҳон чемпионатига йўлланма олиб келди.

Умуман олганда, спортчилар битта «олтин», битта «кумуш» ва иккита «бронза» медалини қўлга киритди.

Улар Қозоғистон халқини Конституция куни билан табриклаб, ўз ғалабасини мамлакатга бағишлади.



Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар