Қозоғистонлик боксчилар WBC гран-при турнирида иштирок этади
ASTANА. Kazinform – Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) томонидан ташкил этиладиган «The Riyadh Season WBC Boxing Grand Prix» турнирида беш нафар қозоғистонлик боксчи иштирок этади.

WBC маълумотларига кўра, гран-при 4 та вазн тоифасида бўлиб ўтади: енгил вазн тоифаси, ўсмирлар ўртасида, ўрта ва оғир вазнда. Унда дунёнинг 41 давлатидан 128 нафар боксчи иштирок этиши режалаштирилган.
Мусобақада ҳар бир вазн тоифасида 16 та жанг бўлиб, боксчилар ҳар бири 3 дақиқадан 6 раунд жанг қилади.
Шунингдек, турнирда профессионал боксда 15 та жанг ўтказмаган 26 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, иштирокчилар орасида 5 нафар қозоғистонлик спортчи ҳам бор. Улар:
Енгил вазн - Александр Ковригин, Жолдас Женисов.
Биринчи ўрта вазн - Нуржан Серикбаев, Санатали Тўлтаев.
Ўрта вазн - Елхан Табинбаев.
«The RiyadhSeason WBC Boxing Grand Prix» турнири Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
У 17 апрелда бошланиб, 20 декабрда тугайди. Биринчи босқич 17-20 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.