Қозоғистонлик боксчилар 9 та Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Унда қозоғистонлик боксчи Сакен Бибосинов эркаклар ўртасидаги саккизинчи, жами тўққизинчи лицензияни қўлга киритди.
52 кг вазн тоифасида жанг олиб борган Сакен чорак финалда мағлубиятга учраганди. Аммо саралаш мусобақаси қоидаларига кўра, унга ушбу вазн тоифасида йўлланма учун яна бир марта жанг олиб бориш имконияти берилди.
Бибосинов чорак финалда қитъа миқёсидаги мусобақанинг чорак финалида мағлубиятга учраган филиппинлик Карло Паалам билан жанг қилди.
Уч раунднинг барчасида ҳакамлар ғалабани Сакенга беришди. Биринчи ва учинчи раундларда Бибосинов 4: 1 ҳисобида олдинда борди, иккинчи раундда эса 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шундай қилиб, Ғалимбек Кенжебаев бошчилигидаги Қозоғистон бокс жамоаси Токио Олимпиадасининг барча саккизта йўлланмасини қўлга киритди.