10:41, 08 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик боксчи Қанат Ислам АҚШда ғалаба қозонди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Қанат Ислам аргентиналик Хавьер Франсиско Масьель устидан ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

38 ёшли қозоғистонлик боксчи АҚШнинг Флорида штати Плант-Сити шаҳрида бўлиб ўтган бокс мусобақасида аргентиналик рақибини мағлуб этиб, профессионал рингдаги 28-ғалабасини қўлга киритди.
Ўрта вазн тоифасидаги жанг саккиз раундга мўлжалланган бўлиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан Исламнинг ғалабаси билан якунланган. Саккизинчи баҳсда қозоғистонлик рақибини нокаутга учратди.
Шу тариқа, ҳакамлар очколар сони бўйича қозоғистонлик боксчининг ғалабасини эълон қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Қанат Ислам бунгача 28 та жанг ўтказиб, уларнинг 27 тасида ғалаба қозонган ва фақат биттасида мағлуб бўлган эди. Хавьер Масьель бу билан ўзининг 52-жангига чиқди. 51 учрашувнинг 34 тасида ғалаба қозонган, 17 тасида мағлуб бўлган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай