09:29, 03 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик бадиий гимнастикачи жаҳон кубогининг кумуш медали совриндори бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Эльжана Таниева Болгария пойтахти Софияда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг кумуш медали совриндори бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
ҚР «Спортни ривожлантириш дирекцияси» матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонлик гимнастикачи лента билан машқ бажаришда совриндорлар қаторидан жой олди.
Э.Таниева 30.900 балл тўплаб, кумуш медални қўлга киритди.
Мазкур баҳсда ўзбекистонлик Таҳмина Икромова чемпион бўлган бўлса, бразилиялик Барбара Домингос бронза медалига сазовор бўлди.
Ушбу жаҳон кубогида 28 давлатдан 50 га яқин гимнастикачи иштирок этиб, куч синашди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ