10:08, 17 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик «ASK group» компанияси Ўзбекистонда 800 миллион долларлик лойиҳани амалга оширмоқчи
TASHKENT. UzA-Kazinform – Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Қозоғистоннинг «ASK group» компанияси раҳбари Марат Талипбаевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Шу муносабат билан «ASK group» 2023-2025 йилларда Наманганда умумий қиймати 800 миллион долларлик лойиҳани амалга оширади.