Қозоғистонлик Аружан Сағиндиқова дунёнинг энг кучли 70 нафар ёш теннисчиси қаторидан жой олди
Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, Максим Батютенко U-18 ITF янгиланган рейтингида 81-ўриндан 78-ўринга кўтарилган.
Ислом Ўринбосар 199 (-1), Даниил Фелькер 236 (-4), Даниал Раҳматуллаев 239 (-5), Амир Омарханов 424-ўриндан 418-ўринга кўтарилди.
Қизлар ўртасида Аружан Сағиндиқова 82-ўриндан 70-ўринга кўтарилди. Сандуғаш Кенжебаева - 108 (+11), Дана Байдаулет - 161 (-1), Жанел Рустемова - 162 (+3), Еркежан Аристанбекова - 212 (-3), Аия Нупбай - 301 (+14), Асилжан Аристанбекова - 376 (+41), Инкар Дуйсебай 421-ўринни эгаллади (+13).
Занғар Нурланули Европа U-14 теннис ассоциацияси рейтингида тўртинчи, чемпионат жадвалида эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Дамир Жалғасбай - 44 (-1), Даниэл Тазабеков - 59 (-4), Родион Лукашов - 191 (+17), Михаил Мишченко - 234 (+14), Дамир Дуйсенғазин - 257 (-9), Арсений Требухин 293-ўринга жойлашган (+26).
Қизлар ўртасида Софя Исакова 108-ўринни эгаллаган бўлса, актўбелик Ева Коришева 151-поғонага (+72) кўтарилди. Ариана Гогулина - 321 (-8), Яна Ким - 366 (+36), Сатима Тореген 381-ўринни эгаллади.
16 ёшгача бўлганлар ўртасида Шакен Мансур - 118 (+12), Демид Горбачев - 152 (+23), Артем Сидоров 189 (+2) ўринни эгаллади.
Аввалроқ, Михаил Кукушкин Уимблдоннинг саралаш босқичини муваффақиятли бошлагани, Александр Бублик эса Истбурн турнирининг иккинчи босқичига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Юлия Путинцева ҳам Истбурн турнирининг учинчи босқичига чиқди.
Муаллиф: Елжан Ерали