Қозоғистонлик теннисчи Михаил Кукушкин Уимблдон турнирининг саралаш босқичини муваффақиятли бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Уимблдон турнирининг саралаш босқичини муваффақиятли бошлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, дунёнинг 160-ракеткаси М. Кукушкин саралаш турнирининг биринчи босқичида дунё рейтингида 173-ўринни эгаллаб турган италиялик Лоренцо Жустино билан куч синашди.

Бунгача рақиблар бир марта тўқнаш келишган ва унда Михаил ғалаба қозонган.

Бу сафар атиги 52 дақиқа давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. У мусобақа давомида тўрт марта брейкдан фойдаланишга муваффақ бўлди.

Саралаш мусобақаларининг финал босқичига чиқиш учун М. Кукушкин дунёнинг 230-ракеткаси, германиялик Филипп Кольшрайбер билан куч синашади.

Уимблдон «Катта дубулға» туркумига кирувчи йилнинг учинчи мусобақасидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик теннисчиларнинг жаҳон рейтингидаги ўринлари маълум бўлганини хабар қилган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram