Қозоғистонлик Юлия Путинцева Буюк Британиядаги мусобақанинг учинчи босқичига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг 33-ракеткаси Юлия Путинцева Истбурн (Буюк Британия)да ўтказилаётган WТА 500 турнирининг учинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Беллашувни иккинчи даврада бошлаган Юрий Путинцева дунёнинг 40-ракеткаси испаниялик Сара Соррибес-Тормо билан куч синашди.

Бўлиб ўтган биринчи сетда Юлия ютди - 7: 5.

Иккинчи сетда Юлия Путинцева 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Якунда баҳс 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Бир ярим соатдан ортиқ давом этган мусобақада қозоғистонлик спортчи 1 та эйс амалга оширди ва 9 та брейк-пойнтдан олтитасини қўллади.

Юлия Путинцева чорак финал йўлланмаси учун дунёнинг 5-ракеткаси, грециялик Мария Саккари ёки дунё рейтингида 36-ўринни эгаллаб турган украиналик Ангелина Калинина билан куч синашади.

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 21-ракеткаси Елена Рибакина иккинчи даврада 114-ўринни эгаллаб турган яна бир украиналик Леся Цуренкога қарши кортга чиқади.

Эркаклар ўртасидаги Истбурн АТР 250 турнирида Александр Недовесов покистонлик Айсам Қуреши билан дастлабки учрашувини муваффақиятли ўтказди. Улар британиялик Жулиан Кэш – Генри Паттенни 6:4, 7:6 (7:4) ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.

А.Недовесов ва А.Курешининг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Аввалроқ, Михаил Кукушкин Уимблдоннинг саралаш босқичини муваффақиятли бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Александр Бублик Истбурн турнирининг иккинчи босқичига чиқди.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар