Қозоғистонлик ҳарбий учувчилар мураккаб об-ҳаво шароитида ўз маҳоратини оширмоқда

Ўқув-машғулот йиғинининг амалий қисми янгиланган «Хлебодаровка» дала аэродромида ташкил этилди. Парвозларни ҳарбий институт раҳбари, авиация генерал-майори Даурен Қосанов бошқаради.
«Таъмирлаш-тиклаш ишларидан сўнг аэродром электрлаштириш ускуналари ва самолётларни қўндирувчи радар тизими билан жиҳозланган. Бу тунги вақтда, оғир метеорологик шароитларда, жумладан, қорли ландшафтда ва ҳаво ҳарорати анча паст бўлган шароитларда парвозга тайёргарлик машғулотларини амалга ошириш имконини беради», — деди институт раҳбари.
Армия авиацияси экипажлари парвоз кўникмаларини ошириш ва Ми-8МТ жанговар вертолётлари ва Ми-35М жанговар вертолётларида ўқитишга қаратилган ўқув парвозларини амалга оширадилар.
Йиғинлар бир ой ичида ўтказилади. Бу даврда 30 дан ортиқ учувчи малака ошириши керак. Синовлардан ўтгандан сўнг парвоз ходимларига «3-тофалили учувчи», «2-тоифали учувчи», «1-тоифали учувчи» ва «снайпер учувчи» малака тоифалари берилади.